Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар кенгаши комиссияси делегацияси билан учрашув

2018-02-15 | Сиёсат

Тасдиқланган Дастурга мувофиқ, 2018 йил 13 февралда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар Кенгаши комиссияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Россия Давлат Думасининг депутати, «Родина» партиясининг раиси А.Журавлев, Давлат миллий сиёсатининг ахборот кўмаги Комиссиясининг масъул котиби А. Худолеев, «Российский конгресс народов Кавказа» ижтимоий ҳаракати Олий кенгашининг раиси А.Паскачев, Санкт-Петербург шаҳри меҳнат ва аҳоли бандлиги Қўмитаси раиси Д.Чернейко, шунингдек Санкт-Петербургдаги «Сентр трудовых ресурсов» давлат автоном муассасаси, «Ҳуқуқ ва миллий хавфсизлик институти» вакиллари, муҳожирлик ҳуқуқи, социология соҳаси олимлари, касаба уюшмалари, тадбиркорлар ва иш берувчилар, солиқ, сертификатлаш, суғурталаш соҳалари вакиллари ва бошқалар қатнашдилар.

Ўзбекистон томондан учрашувда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А.Хаитов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, суғурта компаниялари, тижорат банклари масъул ходимлари иштирок этдилар.

Иштирокчилар шуни таъкидладиларки, меҳнат миграцияси соҳасидаги биргаликдаги ҳамкорлик стратегик жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Ўзбекистон ва Россия манфаатлари ҳамда эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.

Таъкидлаб ўтилдики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилда амалга оширилган Россияга расмий ташрифи давомида қатор муҳим битим ва шартномалар имзоланган бўлиб, уларнинг орасида меҳнат миграцияси ва ишчиларни ташкилий танлаб олиш борасидаги битимлар ҳам мавжуд. Бу битимлар мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни, шу жумладан меҳнат миграцияси ва миллатлараро алоқаларни сифат жиҳатидан юқори даражага олиб чиқади.

Кўрсатиб ўтилдики, мазкур ташриф давомида умумий қиймати 16 млрд. АҚШ долларига тенг 55та ҳужжат имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев айтганидек: «Биз Россияни сиёсий, иқтисодий, ҳарбий-техникавий ва маънавий-маданий муносабатлар учун улкан ҳамкор мамлакат сифатида биламиз».

Россия томонига, Давлат Думасига «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилиш тўғрисида» Битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат протседураларини 2017 йил 19 декабрьгача якунлаганликлари учун миннатдорчилик билдирилди.

Учрашувда томонлар таъкидлаганидек, мазкур Битим – МДҲ давлатлари орасида Россия билан тузилган ягона битимдир, унинг имзоланиши ва кучга кириши ташкиллаштирилган меҳнат миграциясининг ҳам Ўзбекистон аҳолисининг бандлиги муаммосини ҳал этишда, ҳам Россия иқтисодига ишчи кучини жалб этишда мавқеи ўсиб бораётганидан далолат беради.

Россия делегациясининг сўзга чиққан аъзолари Ўзбекистондан Россияга амалга ошириладиган меҳнат миграциясида ҳамкор бўлишга тайёрликларини изҳор этдилар, мазкур жараёнларда яширин, ноқонуний усулларни қўллашни бартараф этиш зарурлигини таъкидладилар, ташкилий ишга ёллаш муаммоларини Комиссиянинг 2018 йилги иши давомида кўриб чиқиш режаларини билдирдилар.

Учрашув иштирокчиларига Ташқи меҳнат миграцияси Агентлиги фаолиятининг асосий вазифалари, йўналишлари ва натижалари бўйича тақдимот ташкил этилди.

Айни пайтда Россия томони Ўзбекистондан Россияга амалга оширилаётган меҳнат миграцияси жараёнларида Агентликнинг муҳим ўрин эгаллаётгани таъкидланди. Делегация ўзбек томонига Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига бағишланган эслатмаларни тақдим этди ва бу эслатмалар яқин вақтда ўзбек тилида ҳам чоп этилиши хабар қилинди.

Учрашувда Россия томонининг меҳнат мигрантларини кетиш олдидан тайёрлаш ва жўнатиш Марказларини барпо этишга оид ташаббуслари қўллаб қувватланди. Таъкидлаб ўтилдики, Самарқанддаги шундай Марказ, шунингдек Самарқанд ва Тошкентдаги касбга ўқитиш марказлари (бу йил – Шаҳрисабзда, кейинги йил Фарғонада очилиши) Россия Федерацияси корхоналари ва минтақаларида ўзбек меҳнат мигрантлари дуч келаётган кўплаб муаммоларнинг олдини олиш имконини беради.

Учрашув якунида Ўзбекистон томони Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар Кенгаши комиссиясининг 2018 йил Москвада ўтказиладиган, «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилиш тўғрисида» Битимнинг амалга оширилиши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишга бағишланадиган мажлисига таклиф қилинди.

Учрашувда Россия томонининг меҳнат мигрантларини кетиш олдидан тайёрлаш ва жўнатиш Марказларини барпо этишга оид ташаббуслари қўллаб қувватланди. Таъкидлаб ўтилдики, Самарқанддаги шундай Марказ, шунингдек Самарқанд ва Тошкентдаги касбга ўқитиш марказлари (бу йил – Шаҳрисабзда, кейинги йил Фарғонада очилиши) Россия Федерацияси корхоналари ва минтақаларида ўзбек меҳнат мигрантлари дуч келаётган кўплаб муаммоларнинг олдини олиш имконини беради. 

Учрашув якунида Ўзбекистон томони Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар Кенгаши комиссиясининг 2018 йил Москвада ўтказиладиган, «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилиш тўғрисида» Битимнинг амалга оширилиши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишга бағишланадиган мажлисига таклиф қилинди. 

Учрашув ўзаро тушуниш ва ташкилий меҳнат миграцияси масалаларини конструктив муҳокама қилиш шароитида ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться