Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Хитой делегацияси билан учрашув

29.03.2023Сиёсат

Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби Ма Синжуй бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи давом этмоқда.

Банклар капиталига хорижий инвестициялар жалб этилади

29.03.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 28 март куни Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанк капиталига хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича тақдимот билан танишди.

Венгрияда Ўзбекистон Элчихонасининг тантанали очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди

28.03.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2023 йил 27 март куни Будапешт шаҳрида мамлакатимиз Элчихонаси очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Миср етакчилари олий даражадаги келишувлар ижросини муҳокама қилдилар

27.03.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан 27 март куни ўтган телефон орқали мулоқотида олий даражада эришилган келишувлар ижросининг таҳлили батафсил кўриб чиқилди.

Қишлоқ хўжалигидаги вазифалар муҳокама қилинди

24.03.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 23 март куни озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Одамийлик диёрининг Наврўз шодиёнаси

21.03.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

21 март куни “Янги Ўзбекистон” боғида Наврўз шодиёнаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик нутқи

21.03.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

ТИВда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан учрашув бўлиб ўтди

14.03.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волькер Турк билан учрашди.

Конституцияга таклифлар якунлари бўйича маслаҳатлашув бўлиб ўтди

07.03.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд раҳбарияти билан учрашди.

Фарғона вилояти ҳокими Қатар давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул қилди

28.02.2023СиёсатМанба: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғонага ташриф буюрган Қатар давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан самимий суҳбатлашди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси ўтказилди

28.02.2023СиёсатМанба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси ўтказилди.

Ёшларга оид давлат сиёсати ижроси кўриб чиқилди

16.02.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

“Германия – Марказий Осиё” парламент гуруҳи ўртасида онлайн-учрашуви бўлиб ўтди

14.02.2023ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Германия Бундестаги билан ҳамкорлик бўйича парламент гуруҳи ва Бундестагнинг “Германия – Марказий Осиё” парламент гуруҳи ўртасида онлайн-учрашуви бўлиб ўтди.

Муқобил энергетикани ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари белгиланди

02.02.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 17 июнь куни Андижон туманидаги адирликда Янги Андижон шаҳарчаси қурилишига пойдевор қўйган эди. Бугунги кунда кўп қаватли уйлар, мактаб ва боғчалар қад кўтармоқда.

Биринчи Президент хотираси ёд олинди

30.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

30 январь, Тошкент шаҳри. Анъанадагидек, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига кенг жамоатчилик йиғилди.

Элчи Хуршид Мирзоҳидов: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро муносабатларда юксак натижаларни қўлга киритди

26.01.2023СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи арафасида “Дунё” АА мухбири мамлакатимиз элчиси Хуршид Мирзоҳидов билан мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ривожланиши ва унинг истиқболлари ҳақида суҳбатлашди.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши тўғрисида

25.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг 26-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ташаббусларнинг амалга оширилишини кўриб чиқди

25.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб турган Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиевни қабул қилди.

Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларини янада фаоллаштириш истиқболлари кўриб чиқилди

24.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан учрашди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазири билан музокаралар тўғрисида

24.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши арафасида 2023 йил 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин билан учрашув ўтказди.