Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Ўзбекистон ва Россия Президентлари амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

04.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

4 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Хитой Элчиси билан учрашув тўғрисида

04.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2023 йил 4 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сзян Янни қабул қилди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ Элчисини қабул қилди

04.01.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 4 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Девид Хеникни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти ташкил этилди

31.12.2022СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Давлатимиз раҳбарининг  «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги  қарори қабул қилинди.

Ҳукумат ва вазирликлар олдидаги долзарб вазифалар белгилаб берилди

30.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 30 декабрь куни маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш, Ҳукумат таркиби ва иш тизимини ўзгартириш масалалари, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2023 йилдаги энг муҳим вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистон Президенти Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси билан телефон орқали мулоқот қилди

29.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев: Мактабларимизга мутлақо янги муҳит ва сифат кириб келиши керак

29.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари таълим кўргазмаси доирасида бир гуруҳ мактаб ўқитувчилари билан учрашди.

Ўзбекистон-Россия ТИВлараро маслаҳатлашувлари тўғрисида

26.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида видеоконференцалоқа шаклида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этди

26.12.2022МДҲМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ташаббуси билан ўтказилган МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

24.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ҳарбий прокуратура фаолияти ҳақида ахборот берилди

23.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳарбий прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи билан танишди.

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони делегацияси билан устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди

23.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланмоқда

22.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказдилар.

Стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланди

22.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон-Қозоғистон саммити якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тошкент вилоятида инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ўрганилди

16.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 16 декабрь куни инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Олимхон Рустамов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида бўлиб, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши билан танишди.

Темир йўл соҳасидаги йирик лойиҳалар бўйича ахборот берилди

16.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёевга темир йўл соҳасидаги йирик халқаро лойиҳаларнинг амалдаги ҳолати ва келгуси режалар юзасидан ахборот берилди.

АҚШ Давлат котиби билан учрашув тўғрисида

13.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Энтони Блинкен билан музокаралар олиб борди.

Ўзбекистон Президенти Венгрия бизнеси билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун кенг имкониятлар мавжудлигини қайд этди

12.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 декабрь куни Венгриянинг энг йирик “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди.

Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув тўғрисида

12.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек Молдогазиев билан учрашди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон – Туркманистон: дўстлик, қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳидаги стратегик шериклик

12.12.2022ИқтисодиётМанба: ЎзА

Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида “Мулоқот – тинчлик гарови” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Сенат раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.