Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғона вилояти ҳокими Қатар давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул қилди

2023-02-28 | Сиёсат

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғонага ташриф буюрган Қатар давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан самимий суҳбатлашди.

Юзма-юз мулоқот чоғида Ўзбекистон – Қатар, хусусан, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида йўлга қўйилаётган ҳамкорлик алоқаларининг истиқболлари муҳокама қилинди. Айни жараёнда Фарғона вилоятининг хорижий давлатлар билан иқтисодий-инвестициявий муносабатлари бўйича батафсил маълумот берилди.

Учрашувда вилоят ҳокими жорий йил бошида мамлакатимизда ўз фаолиятини бошлаган ва Фарғонага илк ташриф билан келган Ҳасан Ҳамза Ҳошимнинг фаолиятига омад тилаб, барча йўналишларда ҳамкорлик кўламини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш борасида тайёр эканлигини таъкидлади. Ўз навбатида элчи жаноблари юртимиздаги фаолият йиллари мобайнида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ўзаро ишончли, дўстона ҳамкорликнинг энг яхши даври бўлишига ишонч билдирди.

Мулоқотда вилоятнинг инвестициявий салоҳияти, кимё саноати, текстиль, қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш каби соҳаларда кейинги йилларда қўлга киритилаётган қувонарли ютуқлар бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Маълумки, 2022 йилнинг сўнгги ойларида Қатар дунё футболи тарихида илк бор сайёрамизда ҳар тўрт йилда бир маротаба ташкил этиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Қиш мавсумида ўтказилган дастлабки жаҳон чемпионати ҳар жиҳатдан мукаммал ташкил этилди. Эътиборлиси, унда Осиё жамоалари муносиб иштирок этиб, мутахассислару мухлислар меҳрига сазовор бўлишди.

Шу кунларда Осиё қитъасида бўлиб ўтаётган яна бир нуфузли турнирга Ўзбекистон мезбонлик қилмоқда. Яқинда жаҳон андозалари даражасида мукаммал таъмирдан чиқарилган Фарғонадаги 20 минг ўринли “Истиқлол” стадионида 1-7 март кунлари Осиё Кубоги-2023 (U20) баҳсларининг “В” гуруҳи ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган. Унда Қатар, Австралия, Эрон ва Вьетнам жамоалари иштирок этади. Учрашувда ҳар икки томон ўз мамлакати ва унда қатнашаётган барча жамоа футболчиларига омад тиладилар.

Самимий суҳбат давомида барча соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш бўйича бир қатор эзгу ташаббуслар илгари сурилиб, уларни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича билдирилган таклифлар маъқулланди.

Манба: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Поделиться