Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси ўтказилди

2023-02-28 | Сиёсат

Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси ўтказилди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев очиб берди.

Сессияда дастлабки масала  Халқ депутатлари вилоят Кенгаши Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси билан биргаликда  2022 йилда Жиззах ва Сирдарё вилоятларида “Ташаббусли бюджет” жараёнларида ғолиб деб топилган лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича масала кўрилди.

Сессияда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаб қолган ўринларига ўтказилган сайлов якунлари, Бош прокуратуранинг 2023 йил 15 февралдаги “Қонун бузилиш, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида”ги тақдимномаси, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 29 декабрь куни ўқитувчилар билан бўлиб ўтган учрашувда белгилаб берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш ҳамда вилоят ҳокими ўринбосарларининг чорак якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичлари бажарилишининг якуний натижалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, сессия кун тартибидан, вилоят маҳаллий бюджетининг йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари, даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан шаклланган қўшимча маблағлари ҳисобидан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат тадбирлари натижалари, вилоятда 2023 йилда аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш бўйича прогноз кўрсаткичлари ва вилоят маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар ҳам ўрин олди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Поделиться