Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларини янада фаоллаштириш истиқболлари кўриб чиқилди

2023-01-24 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан учрашди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар.

Икки ва кўп томонлама кун тартибининг долзарб масалалари бўйича фаол мулоқотни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Музокарада ИҲТ доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться