Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТИВда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан учрашув бўлиб ўтди

2023-03-14 | Сиёсат

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волькер Турк билан учрашди.

Волькер Турк Ўзбекистонда амалга оширилаётган, жумладан, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни ижобий баҳолади.

Олий комиссарга мамлакатимизда бошланган конституциявий ислоҳотлар ҳақида сўнгги маълумотлар тақдим этилди.

Учрашувда Ўзбекистон билан БМТ ва унинг тузилмалари ўртасида инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорликни янада фаоллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Ўзбекистонга уч кунлик ташрифи давомида қатор вазирлик ва идораларда  ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашув ва музокаралар ўтказишни режалаштирган.

 Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА).

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться