Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегацияси Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Душанбедаги мажлисида иштирок этди
2018-04-18 | Сиёсат
2018 йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўзинбосари Абдужабар Абдувахитов бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ИҲТ ТИВК) 23-мажлисида иштирок этди.
Учрашув арафасида ИҲТ Юқори мансабдор шахсларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
ТИВК мажлисида иқтисодиёт, маданият, туризм, фан ва таълим соҳаларида минтақавий ҳамкорлик, жумладан ИҲТ Савдо битимини амалга ошириш доирасидаги масалалар муҳокама қилинди.
Мaжлис давомида Афғонистонга ёрдам дастури қабул қилинди ҳамда ташкилий масалалар, хусусан, ИҲТнинг янги раҳбарини тайинлаш ва янгиланган бюджет тузилмаси кўриб чиқилди.
Тадбир якунига кўра Душанбе коммюникеси қабул қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги