Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Филиппин элчиси билан учрашув
2018-04-19 | Сиёсат
2018 йилнинг 19 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Филиппин Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) этиб тайинланган Вильфредо С.Сантосни қабул қилди.
Вазир Элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, уни мамлакатимиздаги фаолияти бошланиши билан табриклади ва унга муваффақиятлар тилади.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Филиппин муносабатларининг истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди.
Музокараларда икки томонлама ҳамкорлик ҳамда БМТ ва бошқа ташкилотлар доирасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
Учрашув давомида савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро ҳамкорликка доир мавжуд салоҳиятни амалга ошириш учун ҳуқуқий базани кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги