Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хоразм вилояти ҳокими ажратилган маблағлардан унумли фойдаланилмагани учун танқид қилинди
2018-04-17 | Сиёсат
Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтаётган йиғилишда сўзга чиққан Хоразм вилояти ҳокими Илгизар Собиров ижтимоий соҳа вакилларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилгани, шунингдек, вилоятда ишсизликнинг олдини олишга эътибор қаратилаётгани ҳақида гапирди.
Вилоят ҳокими жорий йил биринчи чорагида 4,5 минг киши иш билан таъминлангани, бунинг учун ажратилган 41 миллиард сўм маблағдан 2 миллиарди сарфланганини маълум қилди.
Бош вазир ажратилган маблағларни мақсадли сарфлаш лозимлиги, ҳозирча вилоятда бу борада ишлар қониқарли эмаслигини танқид қилди.
Манба: ЎзА