Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туркия ички ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда
2018-04-19 | Сиёсат
Туркия Ички ишлар вазирининг ўринбосари Ахмет Авшар бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов қабул қилди.
Учрашувда Д.Назармухамедов республика ички ишлар органларида ўтказилаётган туб ислоҳотлар, ахборот коммуникация технологияларини тизимга жорий этилиши юзасидан меҳмонларга маълумот берди. А.Авшар ҳам ўз ўрнида жиноятчиликни олдини олиш бўйича Туркия Ички ишлар вазирлигида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди. Томонлар ушбу йўналишда икки томонлама ҳамкорлик масалаларини мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашув ўзаро самимий ва дўстона руҳда ўтди.
Учрашувда Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ахмет Башар иштирок этди.
Ташрифнинг иккинчи куни томонлар жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг таълим соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик механизмини яратишга қаратилган таклифларни биргаликда ишлаб чиқиш юзасидан ҳукуматлараро халқаро шартномалар лойиҳаси бўйича экспертлар йиғилиши ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, меҳмонлар Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларига ҳам ташриф буюрадилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги