Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ТИВ делегацияси «Осиё юраги – Истанбул жараёни» форуми мажлисида иштирок этди
2018-04-19 | Сиёсат
2018 йилнинг 19 апрель куни Ўзбекистон ТИВ делегацияси Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган "Осиё юраги – Истанбул жараёни" форумининг Юқори мансабдор шахслари мажлисида иштирок этди.
Учрашув доирасида форумнинг 2017-2018-йиллардаги фаолияти натижалари ва кейинги йил учун асосий йўналишлари муҳокама қилинди, хавфсизликни таъминлаш ва минтақавий иқтисодий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди, шунингдек, Афғонистондаги ҳолатни барқарорлаштириш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш мақсадида иштирокчи давлатлар ўртасида ишонч чораларини мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
Форумда Ўзбекистон томони бошқа делегациялар диққатини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича халқаро конференция (2018 йил 26-27 март, Тошкент шаҳри) давомида эълон қилган ташаббуслари ва Тошкент декларациясининг асосий қоидаларига қаратди ҳамда бошқа иштирокчилар билан уларни амалий тадбиқ этиш бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги