Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Мутлақ бин Мажид ал-Қаҳтоний: Тошкент конференцияси афғон халқи орзуси ушалишида муҳим аҳамият касб этади

30.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Янгиланиш, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик байрами – Наврўз айёми шукуҳи кезиб юрган шу кунларда “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Афғонистоннинг биргаликдаги ташаббуси билан ташкил этилган тадбир аҳамияти халқаро экспертлар, хорижий мамлакатлар расмийлари томонидан юқори баҳоланмоқда. 

Шавкат Мирзиёев Манас қишлоғига келди

30.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Дўстлик туманидаги Манас қишлоғига келди.

Президент Жиззахда қурилиш материаллари корхоналарини кўпайтириш бўйича топшириқ берди

30.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳри Мустақиллик кўчасида бунёд этилаётган кўп қаватли уйлар қурилишини кўздан кечирди. 

Шавкат Мирзиёев: раҳбарлар пастда юриши, халққа хизмат қилиши керак

30.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳри Заргарлик маҳалласида аҳоли билан суҳбатлашди.

Милиция билан маҳалла бирга ишласа, жиноят бўлмайди

30.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳридаги 2-ички ишлар бўлинмасини бориб кўрди. 

Шавкат Мирзиёев: инвестициялар манзилли бўлиши керак

30.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Зарбдор туманида бўлганида иқтисодиёт тармоқларига хорижий инвестицияларни жалб этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Жиззах вилоятида

30.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 30 март куни Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари дастлаб Зарбдор туманидаги “Зарбдор текстил” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот

30.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

2018 йилнинг 29 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарадош вилоятлари раҳбарлари кенгашининг биринчи мажлиси тўғрисида

30.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 29 март куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарадош вилоятлари ҳокимлари (ҳукуматнинг ваколатли вакиллари) кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Президент Жиззах вилоятига жўнаб кетди

30.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 30 март куни Жиззах вилоятига жўнаб кетди.

Сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонунни маъқуллади

29.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Мазкур қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 14 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Мўғулистон делегацияси билан учрашув

29.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида мамлакатимизга ташриф буюрган Мўғулистон Дўстлик жамиятлари кенгаши раиси, Мўғулистон Қаҳрамони, космонавт Ж.Гуррагча бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Давлат мукофотларини бериш соҳасида қандай янгиликлар жорий этилади?

29.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Олий Мажлис Сенатининг айни пайтда ўз ишини давом эттираётган ўн тўртинчи ялпи мажлисида сенаторлар янги таҳрирдаги “Давлат мукофотлари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади. 

Фарғонада Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Бош вазирлари раислигидаги икки давлат чегарадош вилоятлари раҳбарлари кенгашининг биринчи йиғилиши бошланди

29.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси бошланди

29.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Бугун, 2018 йил 29 март куни соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Мудофаа вазири Беларус Республикаси ҳарбий делегациясини кутиб олди

29.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

27 март куни Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф билан Беларус Республикаси Мудофаа вазири генерал-лейтетант Андрей Равков бошчилигидаги ҳарбий делегация келди.

Фарғона шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви тўғрисида

29.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

2018 йилнинг 29 март куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исаков учрашади.

Ҳиндистон Давлат ташқи ишлар вазири билан учрашув тўғрисида

29.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

2018 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этган Ҳиндистон Республикаси Давлат ташқи ишлар вазири Мобашер Жавед Акбар билан учрашди.

Россия Элчихонасига ташриф

29.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерациясининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрдилар.

Вазирликлараро Ҳамкорлик дастури имзоланди

29.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашди.