Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бош прокуратура масъуллари Халқаро валюта жамғармаси вакиллари билан учрашди

2022-04-08 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистон бўйича миссияси раҳбари Рон ван Руден бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Халқаро валюта жамғармаси вакиллари П.Трабински, Л.Двайт, К.Росс ва М.Расаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Муҳамедов, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Л.Жалов ва бошқалар иштирок этди. 

Кун тартибига мувофиқ, мавжуд глобал таҳдидларнинг Ўзбекистонга таъсирини юмшатиш ва мамлакатнинг узоқ муддатли истиқболда мустаҳкам, барқарор ва инклюзив иқтисодий ўсишини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди. 

Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш, жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ муҳим масалаларга эътибор қаратилди. Шунингдек, мазкур соҳадаги миллий тизимни мустаҳкамлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кучайтириш юзасидан чора-тадбирлар муҳокама қилинди. 

Ўтказилган бу каби учрашувлар мазкур соҳадаги миллий тизим салоҳияти ошишига, халқаро ва минтақавий ҳамкорликнинг кучайишига хизмат қилади. 

Манба: ЎзА

Поделиться