Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Швеция ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди

2022-04-08 | Сиёсат

2022 йил 8 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Швеция Қироллиги Ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линде икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўзаро табрик алмашдилар.

А.Камилов мактубида Ўзбекистон Швецияни Европадаги ишончли ҳамкор деб билган ҳолда, ушбу мамлакат билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий соҳаларда узоқ муддатли ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта аҳамият бериши таъкидланган.
 
А.К.Линденинг мактубида давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик юксак даражада эканлиги алоҳида қайд этилган. Икки томонлама ва халқаро институтлар доирасида қатор самарали мулоқотлар амалга оширилгани қайд этилди.
 
Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва дўстлик тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлиги бундан буён ҳам икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида ривожланиб боришига ишонч билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться