Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

ШҲТ МАТТ Ижроқўми директори билан учрашув

15.01.2019ШҲТМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг қарорига биноан 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) Ижроия қўмитаси директори лавозимини бажаришга киришган Жумахон Ғиёсов билан учрашди.

Жаҳонгир Артикхўжаев Покистон элчисини қабул қилди

15.01.2019СиёсатМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикхўжаев Покистон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф Шами билан учрашув ўтказди.

Самарқандда биринчи вазирлар учрашуви якунланди

14.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 12-13 январь кунлари Самарқанд шаҳрида Афғонистон иштирокидаги «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

14.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Самарқанд шаҳрига Афғонистон иштирокидаги «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқотининг биринчи вазирлар учрашувига келган Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан учрашди.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

14.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 12 январь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушма Сварадж билан учрашди.

Туркманистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

14.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 12 январь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқотининг биринчи вазирлар учрашувида иштирок этиш учун бугун келган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

14.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 12 январь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон иштирокида «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқотининг биринчи вазирлар учрашуви доирасида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бейбут Атамқулов билан учрашди.

Афғонистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

14.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 12 январь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний билан учрашди. Салоҳиддин Раббоний «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқотинг биринчи вазирлар учрашувида иштирок этиш учун нуфузли делегацияси бошчилигида мамлакатимизга келган.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

14.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Самарқанд вилоятининг ҳокими тасдиқланди

14.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тавсияси Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши томонидан қўллаб-қувватланди. Эркинжон Турдимов Самарқанд вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган

11.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Самарқанд шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Конфуций майдонини кўздан кечирди

11.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёевнинг аввалги ташрифи чоғида берилган топшириқларга мувофиқ Самарқанд давлат университети ёнида буюк мутафаккир Конфуций ҳайкали ўрнатилди. Ҳайкал атрофидаги мўъжаз майдонда қадимги Хитой анъаналарига хос айвонлар барпо этилди. Шу ердаги тўққиз қаватли ўқув ва маъмурий бинода қурилиш ишлари амалга оширилиб, унинг ҳар бир қавати ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари андозаларига мослаштирилди.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

11.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрига кеча келган Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков билан музокаралар ўтказди.

Шавкат Мирзиёев: Одамлар замонавий шароитга эга уйларда яшаши керак

11.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳри Қорасув массивида қурилаётган замонавий аҳоли массивини бориб кўрди.

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Янги йил табриги

11.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

АҚШ Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга кириб келган Янги 2019 йил муносабати билан энг эзгу тилаклари изҳор этилган табрик йўллади.

Шавкат Мирзиёев ўзаро ҳамоҳанг икки илм масканини кўздан кечирди

11.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.

Ҳиндистон Элчиси билан учрашув

11.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Ҳиндистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Винод Кумар билан учрашди.

Қозоғистон делегациясининг Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган вазирлар учрашувида иштироки тўғрисида

11.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Қозоғистон томонининг расмий маълумотига кўра 2019 йил 12 январда Ўзбекистонга Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бейбут Атамқулов бошчилигидаги делегация ташриф буюради.