Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тожикистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

2019-01-14 | Сиёсат

2019 йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Самарқанд шаҳрига Афғонистон иштирокидаги «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқотининг биринчи вазирлар учрашувига келган Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан учрашди.

Учрашувда 2018 йилдаги олий даражадаги ўзаро ташрифлар икки томонлама стратегик ҳамкорлик муносабатларида янги саҳифа очгани қайд этилди.

Вазирлар 2019 йилда бўладиган қўшма тадбирлар, жумладан парламент, ҳукумат ва бошқа даражалардаги учрашувлар жадвали ва кун тартиби бўйича таклифларни кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро савдо алоқаларининг кенгайишига муҳим аҳамият қаратиши қайд этилди. Ўзаро савдо ўтган йилнинг 11 ойи мобайнида 2017 йилнинг шу вақтига нисбатан 62%га ўсди.

Шу нуқтайи назардан икки томонлама савдо айланмасини янада ошириш, ўзаро товарлар етказиб бериш номенклатурасини кенгайтириш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.

Вазирлар Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Маслаҳатлашув учрашувида Тожикистон делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Суҳбатда икки давлат фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз ташриф учун чегараларнинг очилиши Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари томонидан қизғин қарши олингани мамнуният билан қайд этилди.

Учрашувда икки томонлама муносабатлар ва халқаро сиёсатнинг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Музокараларда Тожикистон Элчиси Содиқ Имомий иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться