Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ШҲТ МАТТ Ижроқўми директори билан учрашув

2019-01-15 | ШҲТ

2019 йилнинг 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг қарорига биноан 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) Ижроия қўмитаси директори лавозимини бажаришга киришган Жумахон Ғиёсов билан учрашди.

Вазир Тожикистон Республикаси вакилининг уч йиллик муддатга ушбу лавозимга киришгани билан табриклади ва Ўзбекистон томонидан терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашишда аъзо давлатлар ҳамкорлигини таъминлаш бўйича ШҲТнинг асосий органи ҳисобланувчи МАТТ фаолиятига муҳим аҳамият қаратилишини таъкидлади.

Учрашувда тарихан қисқа муддат ичида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан МАТТ фаолиятини институционал ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида улкан ишлар қилингани, натижада у ўз олдига қўйилган вазифаларни тўлақонли амалга оширишга қодир тузилма сифатида шакллангани қайд этилди.

Суҳбат давомида 2019 йилда ШҲТ МАТТ доирасида ўтказиладиган тадбирлар ва истиқболдаги режалар юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться