Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳонгир Артикхўжаев Покистон элчисини қабул қилди

2019-01-15 | Сиёсат

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикхўжаев Покистон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф Шами билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Покистон алоқаларининг кўлами сўнгги икки йилда янги босқичга кўтарилгани қайд этилди. Музокараларда Покистон сармоядорлари иштирокида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, бу борада бажарилиши лозим бўлган ишлар муҳокама этилди.

Хусусан, ҳамкорликда мактабгача таълим муассасаларини барпо этиш, уларда инновацион таълим тизимини жорий этиш кўзда тутилган. Шунингдек, Тошкент ва Исломобод шаҳарлари ўртасида авиарейсларни қайта тиклаш, юк ташиш ва иккала мамлакат пойтахтлари ўртасида ҳамкорлик шартномаларини имзолаш бўйича ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться