Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистон Элчиси билан учрашув

2019-01-11 | Сиёсат

2019 йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Ҳиндистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Винод Кумар билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон делегациясининг Ҳиндистон бўлиб ўтадиган «Динамик Гужарат» 9-Халқаро инвестиция саммитида иштирокига ва олий даражадаги икки томонлама учрашувларга тайёргарликнинг бориши кўриб чиқилди.

Суҳбат давомида Гужарат саммити доирасида режалаштирилган тадбирларнинг жадвали ва кун тартиби ҳамда Ўзбекистон делегацияси иштироки билан боғлиқ ташкилий-протокол характердаги масалалар муҳокама қилинди. Тиббиёт, фармацевтика ва таълим соҳаларида олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштиришнинг зарурлиги қайд этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться