Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Афғонистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

2019-01-14 | Сиёсат

2019 йилнинг 12 январь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний билан учрашди. Салоҳиддин Раббоний «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқотинг биринчи вазирлар учрашувида иштирок этиш учун нуфузли делегацияси бошчилигида мамлакатимизга келган.

Суҳбат чоғида ҳамкорликнинг барча йўналишларида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдаги ижобий ўзгариш юқори баҳоланди. Таъкидланганидек, кўп қиррали Ўзбекистон-Афғонистон мулоқоти икки мамлакат раҳбарларининг кучли сиёсий иродасига асосланган.

Афғонистон ТИВ раҳбари Афғонистон ҳукуматининг мамлакатда тинчлик ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини изчил қўллаб-қувватлаш, шунингдек, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, муҳим инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш орқали ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва кадрлар тайёрлашдаги ёрдам учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик изҳор этди.

Вазирлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация, энергетика, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан томонлар манфаатдор эканлигини тасдиқладилар.

Музокараларда ўзи ишини бошлаётган «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқотининг вазирлар учрашуви кун тартиби юзасидан фикр алмашилди. Ушбу шаклдаги учрашувга Афғонистон делегацияси таклиф этилган.

Таъкидланганидек, Афғонистоннинг минтақадаги иқтисодий, транспорт ва бошқа инфратузилма лойиҳаларига жалб этилиши афғон халқига кўп йиллик қуролли можароларга тинч муқобил йўл мавжудлигини ҳис этиш имконини беради.

Учрашувда вазирлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик айрим масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Суҳбатда Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобуддин Тимурий иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться