Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркманистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

2019-01-14 | Сиёсат

2019 йилнинг 12 январь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқотининг биринчи вазирлар учрашувида иштирок этиш учун бугун келган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.

Суҳбат чоғида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари таъкидлаганидек, икки мамлакат раҳбарларининг мустаҳкам сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклиги яхши қўшничилик, дўстлик ва ўзаро англашув руҳида жадал ва самарали ривожланмоқда.

Туркманистон Президентининг 2018 йил 23-24 апрель кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Вазирлар икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш истиқболлари тўғрисида сўз юритар экан, товар айланмасининг жадал ўсиб бораётганини таъкидладилар. Савдо ҳажми ўтган йилнинг январь-ноябрь ойларида 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 53 фоизга ошди.

Учрашувда икки давлат бозорларида товар ишлаб чиқарувчилар учун ўзаро қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳудудлараро ҳамкорликни фаоллаштириш, минтақада транзит ва транспорт коридорларини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, туризмни ривожлантириш, Ўзбекистон ва Туркманистонда қўшма тадбирларни ташкил этиш орқали маданий-гуманитар соҳадаги алоқаларни чуқурлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Вазирлар Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бўлажак маслаҳатлашув учрашувини муваффақиятли ўтказишдан манфаатдор эканликларини таъкидладилар.

Учрашувда Туркманистон Элчиси Язгулй Маммедов иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться