Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Элчиси Чехия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди
2019-02-25 | Сиёсат
2019 йилнинг 21 февраль куни Прага шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Чехия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Набижон Касимов (қароргоҳи Берлин шаҳрида) Чехия Республикаси Президенти Милош Земанга ишонч ёрлиқларини топширди.
Маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида Чехия раҳбари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришларни, давлатимиз раҳбариятининг мамлакат ичи ва халқаро майдонда олиб бораётган очиқлик сиёсатини қўллаб-қувватлади.
Чехия Республикаси Президенти Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда яқин қўшничилик муносабатлари ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ушбу жараёнга қўшни Афғонистонни жалб қилишдаги ролини алоҳида қайд этар экан, бу эса минтақада тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлашга хизмат қилишига таъкидлади.
Президент Милош Земан Чехия томонининг Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни фаоллаштиришдан манфаатдорлиги, шунингдек, мамлакатимизда ислоҳотлар жараёнига зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини қайд этди.
Чехия Президенти Ўзбекистон томонининг икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда бошқа соҳаларда ҳам ҳамкорликни рағбатлантирувчи иқтисодий дипломатияни фаоллаштиришга бўлган ҳаракатини қўллаб-қувватлади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги