Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари қуролли кучлари бош штаби бошлиқларининг анжумани бошланди
2019-02-21 | Сиёсат
21 февраль куни пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Қуролли Кучлари бош штаби бошлиқларининг анжумани бошланди.
Анжуман бошланишидан олдин бош штаб бошлиқлари ҳамда CЕNTCOM қўмондони бошчилигидаги меҳмонлар Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, ҳурмат бажо келтирди.
Шундан сўнг, анжуман очиқ дея эълон қилинди. Унда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-маёр Баҳодир Қурбонов тадбир иштирокчиларини қутлади. Анжуманда Марказий Осиёдаги вазиятни барқарорлаштириш, минтақани яхши қўшничилик зонасига айлантириш, Афғонистондаги вазиятга ижобий ечим топиш масалалари кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Афғонистон иқтисодиёти ўзини қайта тиклашида, мамлакат транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда миллий кадрларни тайёрлаш масалаларида ёрдам бериш кўзда тутилган.
Анжуман якунида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид бир қатор ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги