Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукумат делегацияларининг музокаралари тўғрисида
2019-02-25 | Сиёсат
2019 йилнинг 17-22 февраль кунлари Олма-ота шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг музокаралари бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида давлатлар ўртасидаги чегарани демаркация қилишнинг якуний ҳужжатларини тайёрлаш давом эттирилди.
Музокаралар икки давлат учун анъанавий бўлган дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди.
Йиғилиш якунида тегишли Баённома имзоланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги