Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ТИВ Ҳайъати мажлиси
2019-02-23 | Сиёсат
2019 йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раислисида ТИВ Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси ўтказилди.
Мажлисда Давлат раҳбари томонидан 2018 йил 5 апрелда имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон ва «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарордан келиб чиқувчи топшириқлар асосида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш ва Вазирлик марказий аппарати ва мамлакатимиз дипломатик ваколатхоналарининг қонун ижодкорлиги, Ўзбекистон фуқаролари, жумладан хорижда бўлиб турган ҳамюртларимизнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги