Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аммон шаҳридаги маслаҳатлашувлар

2019-02-22 | Сиёсат

2019 йилнинг 19-21 февраль кунлари Аммон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги ташқи сиёсат идоралари юридик хизматлари ўртасида ҳамкорликнинг шартнома-ҳуқуқий масалалари бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувлар якунига кўра имзоланган Ўзбекистон-Иордания битимларининг ҳуқуқий мақомига аниқлик киритилди, уларни амалга оширишнинг ҳолати тўғрисида маълумот алмашилди ҳамда истиқболли ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқишни фаоллаштиришга келишиб олинди.

Ўзбекистон ТИВ делегацияси Иорданиянинг турли вазирлик ва идораларида қатор учрашувлар ўтказиб, ишлаб чиқилаётган икки томонлама шартномаларнинг лойиҳаларини муҳокама қилди.

Иордания инвестиция комиссиясида, Туризм ва қадимийлик, Қишлоқ хўжалиги, Адлия ва Ички ишлар вазирликларида ўтказилган музокараларда мазкур соҳалардаги шартнома лойиҳалари матни моддама-модда кўриб чиқилди. Икки мамлакатнинг туризм, қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги, инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги илғор тажрибаси ҳамда бошқа масалалар юзасидан маълумот алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться