Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон – Туркманистон чегараси бўйича музокаралар якунлари тўғрисида
2019-03-11 | Сиёсат
2019 йилнинг 1-7 март кунлари Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон – Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида давлатлараро чегаранинг лойиҳавий демаркацион чизиғи ўтиши бўйича таклифларни кўриб чиқиш давом эттирилди ва айрим участкаларда дала демаркацион ишларини олиб бориш тўғрисида келишувга эришилди.
Учрашув анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида бўлиб ўтди.
Музокаралар якунида тегишли Баённома имзоланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги