Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Элчиси Бангладеш Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

2019-03-11 | Сиёсат

2019 йилнинг 7 март куни Дакка шаҳридаги “Бангабабан” қасрида Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Фарҳод Арзиев (қароргоҳи Деҳли шаҳрида) Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Абдул Ҳамидга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширди.

Бангладеш раҳбари маросимдан кейин бўлиб ўтган суҳбат чоғида Президент Шавкат Мирзиёевга ўзининг самимий саломлари ва энг эзгу тилакларини етказиб қўйишни сўради ҳамда Бангладеш томонининг Ўзбекистон билан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини билдирди. Бангладешда Ўзбекистоннинг исломий қадамжоларига улкан қизиқиш мавжудлиги тасдиқланди.

Президент вақт синовида ўтган икки томонлама муносабатлар анъанавий/азалдан дўстона эканлигини қайд этди ва Бангладешда Ўзбекистон Элчисининг аккредитация қилиниши мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг янада фаоллашишига хизмат қилади деб ишонч билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться