Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хивада Президент мактаби ва Огаҳий номидаги мактаб-интернатини қуриш ишлари бошланди

2019-03-09 | Жамият

2019 йил 8 март куни Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида Президент мактабини қурилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Тантанада Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Муротов, Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев, Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок қилдилар.
 
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматов томонидан Президент мактабини Хива шаҳар “Мевастон” маҳалласи, Амир Темур кўчаси, янги Локомотив истироҳат боғи ёнидаги ер майдонида қуриш таклифи берилди.
 
Президент мактабининг пойдеворига тамал тошини А.Раматов ҳамда Ф.Эрмановлар қўйиб, қурилиш ишларини бошлаб бердилар.
 
Шунингдек, Хоразм вилояти ҳокимлигининг ташаббусига кўра 2019 йилда таваллудининг 290 йиллиги нишонланадиган шоир, таржимон, тарихчи ва давлат арбоби Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий номидаги она тили ва адабиёти, хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати очилиши режалаштирилган эди. Шу муносабат билан Огаҳийнинг уй-музейи ёнидаги очиқ майдонда ушбу мактаб-интернати учун ер ажратилди.
 
Ҳар иккала янги қурилиш юзасидан Хива шаҳар ҳокимининг Қарори қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари И.Жўраев томонидан 2019 йилда Инвестиция дастурига тушган умумтаълим мактабларида олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди ва тегишли тавсиялар берилди.
 
Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи
 
Х.Бектемиров,ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться