Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Австрия ТИВ раҳбари ўринбосари билан учрашув

2019-03-07 | Сиёсат

2019 йилнинг 7 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Австрия Республикаси Европа, интеграция ва ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Йоханнес​ Петерлик билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Австрия алоқалари, шунингдек, халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашувда сўнгги вақтларда кузатилаётган турли даражалардаги самарали икки томонлама алоқаларни фаоллашаётгани мамнуният билан қайд этилди. Давлатлараро алоқаларни изчил кенгайтириш ва чуқурлаштириш икки мамлакатнинг узоқ муддатли манфаатларига мос келиши таъкидланди.

Ўзбекистон ва Австрия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўртасида 2018-йил 22 ноябрь куни Брюссельда бўлиб ўтган музокараларнинг самарали якунлари келажакда ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш имконини берди.

Суҳбат давомида 2019 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида Савдо ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Австрия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш ва унинг доирасида бизнес-форум ташкил этишга тайёргарлик жараёни ҳам кўриб чиқилди.

Учрашувда умумий кун тартибидаги бошқа масалалар, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Музокараларда Австрия Элчиси Алоис Краут иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться