Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Элчиси БАА Вице-презиндентига ишонч ёрлиқларини топширди
2019-03-07 | Сиёсат
2019 йилнинг 3 март куни Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Ибрагимов Абу-Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги Ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширди.
Маросимдан сўнг бўлиб ўтган қисқа суҳбат чоғида Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум Президент Шавкат Мирзиёевга ўзининг чуқур ҳурматини изҳор этди ва Ўзбекистоннинг БАА раҳбарияти ва халқи учун алоҳида аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.
Таъкидланганидек, Амирликлар ҳукумати икки мамлакат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ўзаро муносабатларни тизимли ва фойдали асосда ривожлантиришни режалаштирмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги