Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Люксембург ТИВ раҳбари билан учрашув

2019-03-06 | Сиёсат

2019 йилнинг 6 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Люксембург Буюк Герцоглигининг Ташқи ва Европа ишлари вазири Жан Ассельборн билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Люксембург кун тартибидаги барча масалалар ва ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, жумладан БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқалар муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Люксембургни Европадаги ишончли шерик деб ҳисоблайди. Люксембургнинг “Ўзбекистон-Европа муносабатларида фаол ролини ҳисобга олган ҳолда ушбу давлат билан “Ўзбекистон-ЕИ” шаклидаги ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилади.

Вазир Жан Ассельборн 2010 йил 28-29 март кунлари расмий делегация раҳбарлигидаги Ўзбекистонга қилган ташрифини илиқ сўзлар билан ёдга олди ва Люксембург раҳбарияти мамлакатимиз ва бутун Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтиришга катта аҳамият беришини таъкидлади.

Музокараларда минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Шу ўринда Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Шунингдек, вазирлар туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларини кўриб чиқдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться