Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Барча солиқ инспекцияларининг реквизитлари Ягона порталда жам қилинди

2018-01-05 | Технологиялар

Бугунги кунда мамлакатимиз миқёсида Давлат солиқ қўмитасининг 200 та туман ва шаҳар инспекциялари фаолият кўрсатмоқда. Қонун ҳужжатларига мувофиқ 10 дан зиёд солиқлар, маъмурий жарималар ва молиявий санкциялар, мажбурий тўловлар ҳамда ижтимоий фондлар учун бошқа турдаги тўловларни тўлаш мақсадида мазкур инспекцияларнинг реквизитлари ҳақидаги маълумотларга эҳтиёж туғилади.

Шуни инобатга олган ҳолда, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my2.gov.uz​) да солиқ органларининг ягона ғазна ҳисоб рақамлари реквизитлари тоғрисидаги маълумотларни тақдим этувчи интерактив хизмат ишга туширилди. Мазкур хизмат орқали юртдошларимиз тегишли солиқ органининг Ягона ғазна ҳисоб рақами ҳақида маълумотларни онлайн олишлари мумкин.

Бюджетга тўловлар Молия вазирлигининг ижтимоий банк ҳисоби - ягона ғазна ҳисоб рақамларига ўтказилади. Мазкур ҳисоб рақамлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилган. Ушбу хизматдан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my2.gov.uz​) да юридик ёки жисмоний шахс сифатида рўйхатдан ўтиш ҳамда тегишли маълумотнома шаклини тўлдириш керак бўлади. Ундаги «Солиқ органи» бўлимида керакли ҳудуддаги солиқ бўлинмаси ҳамда солиқ турини кўрсатиш керак бўлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться