Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТАТУда интеграллашган таълим ахборот тизими жорий қилинади

2018-01-18 | Технологиялар

16 январь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида университет ректори ва KOICAнинг Ўзбекистондаги офиси раҳбари томонидан 2018–2021 йилларда амалга оширилиши режалаштирилаётган қиймати 3 млн. АҚШ долларлик «ТАТУда интеграллашган таълим ахборот тизимини жорий қилиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича муҳокама баённомаси имзоланди.

Лойиҳа консепциясида кўрсатилган «e-learning» ва «e-library» компонентларини нафақат ТАТУ ахборот ресурс маркази ва ўқув жараёнига, балки, Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасаларида жорий қилиш бўйича стратегик режа ишлаб чиқилган.

KOICA ва ТАТУ мутахассисларининг ҳамкорлиги доирасида ишлаб чиқилган ушбу лойиҳа икки қисмдан иборат:

1. Техник воситалар билан таъминлаш.

2. «Ўқув жараёнини ташкил этиш» ва «Электрон кутубхона» тизимларини яратиш, ривожлантириш ва жорий қилиш.

Лойиҳадан қуйидаги натижалар кутиляпти:

• Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг Самарқанд филиалининг моддий техник базасини ривожлантириш;

• «Ўқув жараёнини ташкил этиш» ва «Электрон кутубхона» интеграллашган тизимларини жорий қилиш;

• Ишлаб чиқилган тизимларни ТАТУда синовдан ўтказиб, орттирилган тажриба асосида Ўзбекистоннинг барча ОТМларига жорий қилиш дастурини яратиш.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться