Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда «Technovation Challenge​» танлови бошланди

2018-01-22 | Технологиялар

2018-йилнинг 19-январь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «Technovation Uzbekistan Launch Week 2018​» кенг кўламли тадбир бошланди.

Ҳар йили «Technovation​» энг йирик халқаро технология танлови, 10 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар учун дунёнинг 160та мамлакатида ўтказилиб, ундан кўзларган асосий мақсад – қизларни АТ-соҳасидаги АТ-технологиялар, бизнес ва тадбиркорликка қизиқтиришдир.

«Technovation Challenge​» дастури Ўзбекистонда иккинчи марта ўтказилмоқда. Дастур кенг кўламли «Technovation Uzbekistan Launch Week 2018​» тадбири билан бошланади ҳамда беш кундан ортиқ давом этиб, иштирокчилар, менторлар, ҳамкорлар, мувофиқлаштирувчилар ва танлов ташкилотчиларини бир жойда тўплайди.

«Technovation Uzbekistan Launch Week 2018​» дастуридан қуйидагилар ўрин олган: таклиф этилган спикерларнинг чиқиши, «Technovation​» тартиб-қоидалари тўғрисида ахборот, шунингдек, саволлар ва жавоблар ўрин олиб, барча жамоалар танлов тўғрисида батафсил маълумот оладилар.

20-21 ва 27-28 январь кунлари кундузги ва кечки сессиялар шаклида бир қатор семинарлар ва маҳорат дарслари ўтказилади.

20-21 январьда жамоалар дизайн-фикрлаш, ижтимоий тадбиркорлик, жамоани шакллантириш, маркетинг тадқиқотлари асослари ва бошқа фойдали амалий фанлар бўйича ўқув семинарлари ўтказилиб, якунда жамоалар «уйга вазифа» оладилар.

Яратилган лойиҳалар бўйича дастлабки ишланмалар тақдимоти 27-28 январь кунларидаги сессияда ўтказилади ҳамда жамоалар мувофиқлаштирувчи ва менторлардан маслаҳатлар оладилар.

«Technovation Uzbekistan Launch Week 2018​» доирасида жамоа менторлари учун «устозлар тренинги» ўтказилади. Шунингдек, қизларнинг ота-оналари учун тренинг уюштирилиб, у қизлар СТEМ-таълимининг устунликларига бағишланади. Шу билан бирга, ИНҲА университети ва ТАТУнинг таълим соҳасидаги имкониятлари тақдимоти бўлиб ўтади.

Жорий йилда «Течноватион» дастури мамлакатимизнинг барча вилоятларида ташкил этилиб, ҳудудлардаги иштирокчилар учун сессиялар «онлайн» шаклда ўтказилади.

«Technovation Uzbekistan Launch Week 2018​»нинг барча тадбирлари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида ўтказилади. «Technovation Uzbekistan Launch Week 2018​»нинг тўлиқ дастури.

«Technovation Uzbekistan Launch Week 2018​» якунланиши билан жамоалар «эркин сузиш»га ўтадилар – улар лойиҳаларини маромига етказишлари учун менторлар иштирокида мустақил ишлайдилар. Тадбирларнинг кейинги сессияси 2018-йилнинг март ойи охирларига режалаштирилган бўлиб, унда лойиҳаларнинг оралиқ натижалари муҳокама қилинади, жамоалар мувофиқлаштирувчилардан маслаҳат оладилар; шунингдек, маҳаллий ва хорижий спикерларнинг семинарлари ҳам ўрин олган.

Якуний босқич ва танлов ғолибларини аниқлаш май ойининг ўрталарига мўлжалланган бўлиб, ҳакамлар ҳайъати натижаларига кўра, Ўзбекистон номидан халқаро танловда иштирок этадиган бир қатор жамоалар аниқланади.

Танловга рўйхатдан ўтиш «Technovation Challenge​» сайтида 10-февраль кунига қадар давом этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться