Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат дон инспекцияси фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш юзасидан 2017 йилнинг 12 ойлигида амалга оширилган ишлар

2018-01-05 | Технологиялар

“2017 йилда ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда «Электрон ҳукумат» тизими механизмларини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекция («Ўздавдонинспекция») фаолиятида жорий этиш ва ривожлантириш бўйича Манзилли Дастури” ҳамда «2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясида ахборот хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари Дастури» Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда 2016 йил 26 декабрь санасида тасдиқланган.

Мазкур дастурларда белгиланган тадбир ва чораларни белгиланган муддатларда тўлиқ бажарилишини таъминлаш юзасидан 2017 йилнинг 12 ойида қуйидаги ишлар амалга оширилган:

2017 йилнинг 10 январь санасида 1-сон буйруғи билан «2017 йилда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят инспекцияларда ахборот тизимлари ва коммуникациялар ҳамда Интернет тармоғидан фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш талабларини бажарилиши Графиги» тасдиқланган. Графикка асосан 2017 йилнинг февраль ойида Сирдарё ва Жиззах вилоятлари, март йида Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятлари, апрел ойида Тошкент вилояти инспекциялари ҳамда Марказий аппарат ва марказий лабораторияларида локал ва интернет тармоғидан фойдаланишни ва ахборот хавфсизлиги талаблари бажарилишини назорат қилиш бўйича мониторинг ўтказилди. Мониторинг натижалари билан аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар берилди, шу билан бирга амалдаги ва янги қабул қилинган хужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

2017 йил 14 мартдаги 21-сон буйруғи билан «Инспекция фаолиятида фойдаланишга рухсат этилган компютер дастурлари руйхати» тасдиқланди.

2017 йил 28 апрелдаги 38-сонли буйруғи билан «Ўздавдонинспекция»нинг марказий аппарати ҳамда ҳудудий бўлинмаларида компютерлар, ахборот тизимлари ва Интернет тармоғидан фойдаланиш, ҳамда ахборот хавфсизлиги талабларини таъминлаш ҳолати юзасидан назорат ўтказиш Механизми”нинг янги таҳрири тасдиқланди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 25 январдаги 24 8/435 сонли мурожаатига асосан «Ўздавдонинспекция»нинг мутахассис ва техник ходимларининг 10 нафари Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги «Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш» йўналиши бўйича ўқув курсида малакасини оширган ҳамда KSBT​ тизими бўйича тест синовларидан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари Комплексининг 2017 йил 12 ойи якунларига бағишланган мажлисини сифатли ва ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш мақсадида НИС тизимидаги «Ўздавдонинспекция» фаолиятига тегишли бўлган саволномалар жорий йилнинг 20 декабрь санасида янгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги «Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 232 сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг март ойида инспекциянинг расмий веб-сайтида ва Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталида Рўйхатга киритилган «Раҳбарият тўғрисидаги маълумотлар, қабул қилиш вақти», «Идора жойлашган манзил (геолокация)», «Асосий иқтисодий ва статистик маълумотлар, фаолият кўрсаткичлари», «Вакант иш жойлари тўғрисидаги маълумотлар» очиқ маълумотлар тўпламлари жорий йилнинг 18 декабрь санасида янгиланди.

2017 йил 12 ой давомида Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реэстри порталда инспекция томонидан кўрсатиладиган хизматлар сони 12 тага этказилди. Жорий йилнинг 29 июнь санасида ушбу хизматларнинг жараёнларини оптималлаштириш ва хизматлар регламентларини амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мос келишлигини таъминлаш мақсадида хатловдан ўтказилган ва уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Шунингдек, 2016 йил 11 ноябрьдаги 113-сон буйруғи билан тасдиқланган хизматларнинг регламентлари ишлаб чиқилди ва ягона хизматлар реэстри портали ҳамда расмий веб-сайтга жойлаштирилди.

Инспекциянинг ички жараёнларини автоматлаштирувчи ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро боғловчи ёки инспекция фаолиятидаги хизматларни кўрсатадиган ахборот тизимини яратиш юзасидан «DHD ICT solutions​​» МЧЖ билан тузилган шартномага асосан жорий йилнинг 28 июнь санасида Давлат дон инспекциясида ижро интизомини назорат қилиш ва электрон хужжат алмашувини таъминловчи Simplex Light ​ 1.0 автоматлаштирилган ахборот тизими тест режимида ишга тушурилди. Жорий йилнинг 14-24 август саналарида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилояти инспекцияларида «Ижро интизоми ва электрон ҳужжат алмашувини таъминловчи Simplex Light ​ 1.0 ахборот тизими» да ишлаш тартиби билан маъсул ходимлар таништирилди, керакли кўрсатма ва тавсиялар берилди. Шунингдек, ушбу вилоят инспекцияларида ахборот-коммуникация технологиялари, локал ва интернет тармоғидан фойдаланиш, ахборот хавфсизлиги талаблари бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказилди.

Шу билан бирга дон ва дон маҳсулотларини сертификатлаштириш ва метрология хизматларини кўрсатишда онлайн мурожаатларни қабул қилиш жараёнларини автоматлаштирувчи lab.uzddi.uz ахборот тизимини ишлаб чиқилди.

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш бўйича 2017 йилнинг 12 ойида жами бўлиб 79,58 млн сўм, шундан АКТ бўйича мутахассисларни материал-техник ва моддий таъминоти учун 34,8 млн. сўм, интернет тармоғига уланиш хизматлари учун 13,08 млн. сўм, компютер ва сервер қурилмаларини сотиб олиш учун 11,5 млн. сўмлик маблағлар сарф этилди.

2017 йилга қабул қилинган чора-тадбирлар Режалари, Ҳукумат ва юқори ташкилотлар томонидан берилган топшириқлар бажарилишини таъминлаш юзасидан ишлар давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси

Поделиться