Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТАТУ ва KOICA истиқболли лойиҳани амалга оширади

2017-12-14 | Технологиялар

13 декабрь куни вазирликда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вазирлик раҳбарияти ҳамда агентликнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сон Сонг Ил бошчилигидаги Жанубий Кореядан ташриф буюрган KOICA мутахассислари иштирок этдилар.

KOICA мутахассислари университетда бўлиб, ташкилот томонидан амалга оширилиши белгиланган "АКТ орқали Тошкент ахборот технологиялари университетининг инновацион таълимий муҳитини ривожлантириш" лойиҳасини яқиндан ўрганишди.

Учрашув давомида лойиҳани амалга ошириш режалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳар иккала томон ахборот технологиялари, жумладан масофавий таълим ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари хусусида таклифларини билдирди. Қайд этилганидек, ТАТУ ва KOICA ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистонда жаҳон стандартларига мос малакали кадрлар тайёрлаш учун замин яратади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться