Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“МИБ портал” тизими – сансоларлик ва коррупциянинг олдини олади

2017-12-31 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасида Президентимизнинг 2017 йил 23 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолияти самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижросига бағишланган ўқув-амалий семинари ўтказилди.

– “МИБ портал” тизими орқали мазкур соҳадаги ҳамкор ташкилотлар, яъни суд, ички ишлар органлари, давлат кадастр хизмати ва банклар фаолияти интеграциялашади, – дейди бошқарманинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори Улуғбек Исматуллаев. – Барча ижро ҳужжатлари тўғридан-тўғри электрон шаклда алмашинуви уларнинг ўз вақтида ижрога қаратилишини таъминлайди. Янги тизим ижро ҳужжатларини қабул қилиш, ижрога қаратиш борасида сансоларлик ва коррупциянинг олдини олиши билан ҳам аҳамиятлидир. Ҳозирги кунда вилоятдаги давлат ижрочилари томонидан 3 мингдан ортиқ ижро ҳужжати мазкур “МИБ портал” тизими орқали ижрога қаратиб келинмоқда. Айни пайтда “МИБ портал” тизимини такомиллаштириш ишлари олиб борилиб, ушбу тизимнинг мобиль иловаси ҳам ишлаб чиқилмоқда. Мобиль илова ишга туширилиши билан давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжати бўйича жойига чиққан ҳолда тегишли тўловларни ундириш ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш имконияти пайдо бўлади.

Иштирокчиларга Бюронинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш марказиходимлари томонидан ишлаб чиқилган “МИБ портал” янги тизимининг моҳияти, уни жорий этишдан кўзда тутилган мақсад, ушбу тизимнинг афзалликлари ва қулайликлари ҳақида маълумот берилди. Соҳа ходимлари учун “МИБ портал” тизимини жорий этишда ҳамда ишлашнинг техник-технологик жиҳатлари, порталга келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.

 

 

Акрамжон САТТОРОВ, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться