Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазирлигида Сеул шаҳри мэрияси билан учрашув ўтказилди

2018-01-19 | Технологиялар

19 январь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Сеул шаҳри мэрияси делегацияси билан учрашув ўтказилди.

Корейс делегацияси Тошкент шаҳри ҳокимиятида «Рақамли офис» фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва қайта ишлаш тизимининг жорий этилиши билан танишиш мақсадида шу кунларда пойтахтимизда бўлиб туришибди.

Учрашувда меҳмонларга "Электрон ҳукумат" тизимини жорий қилиш, ахборот технологияларини ривожлантириш ҳолати ҳақида сўзланди. Меҳмонлар, шунингдек, давлат органларининг виртуал қабулхоналари иши, уларни янги IТ-ечимлар ҳисобига такомиллаштириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот олишди.

Учрашув чоғида Сеул шаҳри, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва АКТ вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини жорий этишда Корея тажрибасини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.

Бугунги кунда жамиятнинг барча соҳаларида ахборот технологияларини қўллаш, хусусан, давлат хизматларини ривожлантиришда, жамият хавфсизлигини таъминлашда, очиқ маълумотларни ишлаб чиқиш ва оммалаштиришда, катта маълумотларни (бигдата) қайта ишлашда замонавий IТ-трендларни ҳисобга олган ҳолда ўзаро муносабатларни янги поғонага кўтариш асосий вазифа экани қайд этилди.

Жанубий Корея нафақат «Электрон ҳукумат»ни жорий қилиш соҳасида, балки «Ақлли шаҳар» йўналишида ҳам етакчи ҳисобланади. Мамлакатимизда техник ечимларни ишлаб чиқишда Корея тажрибасидан фойдаланиш Ўзбекистондаги лойиҳаларнинг янада сифатли бўлишига, охир-оқибат, фуқароларнинг ижтимоий хавфсизлиги ва осойишталигини яхшилашга хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться