Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жиззах вилоят ҳокимининг виртуал қабулхонаси очилди

2018-02-09 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят ҳокимининг виртуал қабулхонаси (http://hokim.jizzax.uz) ўз фаолиятини бошлади.

Жиззах вилоят ҳокимининг виртуал қабулхонаси ҳудуд доирасида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими фаолиятини таъминлаш, шунингдек, аҳоли томонидан билдирилаётган мурожаатларни вилоятнинг ўзида ҳал қилиш мақсадида вилоят ҳокимининг 2017 йил 12 сентябрдаги Фармойиши асосида ташкил этилди.

Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Поделиться