Малайзиянинг “AMIRAN” технологик компанияси томонидан ишлаб чиқарилган газгенератор қурилмаси ҳақида маълумот берган эдик. Мазкур янгилик кўпчилик фойдаланувчиларда ижобий фикр уйғотди.
Ижтимоий тармоқларда автомобиль учун бирмунча қулайлик келтирувчи ушбу қурулма ҳақида имкон даражасида янгиликлар бериб борилиши сўралган.
Мутахассисларнинг фикрларига кўра, автомобилларга қуйилган бензин ёқилғисининг 60 фоизигина ишлатилар экан холос, қарийб 40 фоизи чиқит сифатида ҳавога сарф бўлади. Мазкур янги газгенератор қурилмаси ёрдамида эса автомобилга қуйилган бензин тўлиқ ишлатилади.
Газгенератор қурилмасидан фойдаланиш учун кўпчилик ташкилотлар таклиф билан чиқди. Айни пайтда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг синов тариқасида ишлатиб кўриш ҳақидаги таклифлари ўрганилмоқда.
Қачон сотувга чиқарилади, нархи қанча деган ҳақли саволлар туғилиши табиий. Яқин 10-15 кун ичида мазкур қурилма синов тариқасида сотувга чиқарилади.
Мутасаддиларнинг маълумот беришича, нархи барча ҳаражатлар тўлиқ ҳисоб китоб қилингач яқин бир ҳафта ичида аниқ бўлади. Сайтимизни кузатиб боринг.
Эслатиб ўтамиз, “Amiran” технологик компанияси томонидан ишлаб чиқарилган газгенератор қурилмаси барча турдаги транспорт воситалари учун мўлжалланган.
Нурилло Насриев, ЎзА
Манба: ЎзА