Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вазирлик делегацияси MWC-2018 халқаро анжуманида иштирок этмоқда
2018-02-27 | Технологиялар
26 февраль куни Испаниянинг Барселона шаҳрида Mobile World Congress (MWC) 2018–ахборот технологиялари соҳаси ва ҳукуматлар вакиллари, мобил қурилмалар ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчилар иштирокидаги навбатдаги мобил технологиялар ва ечимларга бағишланган Жаҳон мобил конгресси бўлиб ўтмоқда.
Mobile World Congress анжуманида «UZTELECOM» AK, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вакилларидан иборат делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
Жадал ривожланиб бораётган янги технологиялар, хизмат кўрсатишнинг янги турлари инсонлар турмуш тарзи ва касбий фаолиятига сезиларли таъсир ўтказмоқда. Мазкур конгресс ушбу жараёнларнинг маркази бўлиб, шу кунлари ҳукуматлар ва саноат вакиллари кейинги ривожланиш босқичлари юзасидан фикр алмашадилар.
Ушбу анжуман GSMA–220 давлатдан 800 та мобил операторларни атрофида бирлаштирган GSM ассоциацияси бошчилигида ўтказилади. «Ёрқин келажакни яратиш» шиори остида ўтаётган конгресс мобайнида иштирок этувчилар қуйидаги тадбир ва анжуманларнинг гувоҳи бўлишади. Анжуман доирасидаги кўргазмада жаҳоннинг 1600 зиёд IT-брендлари ва компаниялари маҳсулот ҳамда хизматларини намойиш қиладилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги