Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

UNICEF вакиллари билан учрашув

2018-02-16 | Технологиялар

15 февраль куни «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказида БМТнинг Болалар жамғармаси (UNICEF) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдан кўзланган мақсадянги ишлаб чиқилаётган Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя Ягона реестри Консепциясини муҳокама қилишдан иборат.

Учрашувда Марказ томонидан нафақат муҳтожларга молиявий ёрдам кўрсатиш билан бир қаторда келгусида уларни моддий жиҳатдан мустақил бўлишга имкон берадиган тизимни яратиш таклифлари берилди.

Шунингдек, ишлаб чиқилаётган Ягона реестр солиқ, миллий идентификация базаси, ногиронлик ҳақидаги маълумотлар базалари, ижтимоий нафақалар каби бошқа бир маълумотлар базалари билан бенефицияларни рўйхатдан ўтказиш ва саралаш учун аниқ бир дастурлар бўйича маълумотларни базага узатиш учун боғланган бўлиши лозимлиги таъкидланди. Мазкур маълумотлар базалари барча давлат ташкилотлари учун мавжуд бўлиши ва маълумотлар бир марта киритилиши керак.

Учрашув давомида томонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб беришди ва келгусидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Шу билан бирга, Марказ вакиллари мазкур дастурни амалга оширишда ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Манба: «Электрон Ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази

Поделиться