Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
"Инновацион фаолият тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди
2018-02-12 | Жамият
Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилган қонун лойиҳасида:
– инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш принциплари ва қўллаб-қувватлаш шакллари;
– инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;
– халқаро ҳамкорлик, инновацияларни амалиётга жорий этишга оид қоидалар назарда тутилмоқда.
Лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этиш орқали қонун ҳужжати пухта ишлаб чиқилишига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.
Эслатиб ўтамиз, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокамага қўйилган лойиҳалар бўйича берилган таклифлар кўриб чиқилиши шарт.
Муҳокамада қуйидаги ҳавола орқали иштирок этиш мумкин: https://regulation.gov.uz/uz/documents/
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали