Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«GEOTWO» компанияси вакиллари билан учрашув

2018-02-12 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида 9 февраль куни «GEOTWO CO LTD» (Корея Республикаси) компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Унда ўз ечимларимиз асосида миллий геоинформацион дастурий таъминот яратиш борасида ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди.

Учрашув давомида томонлар геоинформацион тизимларни ривожлантириш, чет маҳсулотларга қарамликни кескин камайтириш, келгусида хизматлар ва дастурий маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини яратиш учун миллий ахборот тизимларини маҳаллийлаштириш ва ишлаб чиқиш борасида ҳамкорликка келишиб олишди.

«GEOTWO CO LTD» 2000 йили ташкил этилган мустақил геоинформацион компания бўлиб, Жанубий Корея ер-қурилиш ва ахборот макони бозорида етакчи саналади. «GEOTWO» компанияси ечимларининг ўзига хослиги шундаки, улар АҚШнинг «ЭСРИ» компаниясига тегишли машҳур «ArcGIS» дастурий маҳсулотига турдош саналади ва Корея Республикаси ҳамда бошқа қатор мамлакатлар давлат органларида жорий этилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться