Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Онлайн-НКМ: саволлар ва жавоблар

2020-03-03 | Технологиялар

Давлат солиқ қўмитасининг давлат солиқ бош инспектори Салим Норбеков онлайн-назоарт касса ва виртуал касса машиналарини ўрнатиш, шунингдек, имтиёзларни қўллаш билан боғлиқ долзарб саволларга жавоб беради.

Онлайн-НКМ жорий этишда солиқ имтиёзларидан қандай фойдаланиш керак?

Тадбиркорлик субъектлари томонидан онлайн НКМ (виртуал касса бундан мустасно) харид қилингандан кейин, солиқ ҳисоботини электрон тарзда тақдим этишда имтиёзлар бўлимида “ПФ-5813-сон Фармон 06.09.2019 й. Онлайн НКМ харид қилинганлиги” танланади ва харажатларни тасдиқловчи ҳужжат бириктирган ҳолда юборилади.

Онлайн-НКМ ўрнатиш харажатлари деганда нима назарда тутилади ва бу харажатларни қандай тасдиқлаш керак?

Онлайн-НКМ ўрнатиш харажатлари деганда Онлайн-НКМни ўрнатиш учун техник хизмат кўрсатиш марказига тўланган сумма тушунилади, бундай харажатларни тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан тасдиқлаш лозим.

Онлайн НКМга техник хизмат кўрсатиш учун шартнома тузилганлиги, бундай харажат амалга оширилган дегани эмас, шунинг учун техник хизмат кўрсатиш бўйича 2021 йил 1 январгача амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлганда, харажатлар таркибига киритиш мумкин.

НКМни офлайн режимидан онлайнга қайта конфигурация қилиш ҳам онлайн-НКМни сотиб олиш ва ўрнатиш харажатига кирадими? Бу харажатлар ҳам қопланадими?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармонига асосан онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тақдирда уларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки ягона солиқ тўлови (2020 йилдан айланмадан солиқ) ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммасини онлайн-НКМни 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйиш шарти билан, унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилади.

Бунда, саволнинг биринчи қисмида назарда тутилган онлайн НКМни ўрнатиш, ишга тушириш харажатлари ҳам инобатга олинади.

 Фискал хотирали назорат-касса машинаси сифатида рўйхатга олинган НКМни онлайн-НКМ сифатида қайта созлаш учун амалга оширилган ҳужжатлар билан тасдиқланган тўловлар солиқлар камайтириладиган суммага қўшилади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарорига асосан аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қўлланиладиган назорат-касса машиналари, виртуал кассалар ягона техник талабларга мувофиқ бўлиши керак ва белгиланган тартибда мажбурий сертификацияланиши зарур.

Сертификатга эга бўлмаган ёки белгиланган ягона техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан ёки виртуал кассалардан фойдаланган ҳолда чек бериш айбдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорига мувофиқ, онлайн НКМларни Давлат реестрига киритишда ариза берувчилар қурилманинг мувоиқлик сертификатини ваколатли орган-Давлат солиқ қўмитасига тақдим этишлари белгиланган.

Аввал офлайн режимда ишлатилган НКМ учун сертификат олинган бўлса у онлайн режимга созланганда қайта сертификатлаш талаб этилмайди.

2019 йилда сотиб олинган онлайн-НКМ учун 2020 йилда периферик ускуналар сотиб олинса, солиқ имтиёзида бу харажатлар ҳам инобатга олинадими?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармони расмий эълон қилинган санадан 2021 йил 1 январгача бўлган даврда онлайн-НКМни харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар уларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки ягона солиқ тўлови (2020 йилдан айланмадан солиқ) ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммасидан, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтирилади.

Бундан келиб чиқиб, 2019 йилда харид қилинган онлайн-НКМ ва уни ўрнатиш, ишга тушириш билан боғлиқ қўшимча қурилмалар харажатлари ҳам солиқ суммасидан камайтирилади.

Aгар солиқ сифатида тўланадиган сумма онлайн-НКМни ўрнатиш харажатларининг миқдоридан кам бўлса, қолдиқ бошқа солиқ даврига ўтказилиши мумкинми?

Тадбиркорлик субъекти томонидан маълум бир даврда тўланиши лозим бўлган тегишлича фойда солиғи ёки ягона солиқ тўлови (2020 йилдан айланмадан солиқ) ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммаси 2021 йил 1 январгача солиқ органларида рўйхатга қўйилган онлайн-НКМни харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ ҳужжатлар суммасидан кам бўлган тақдирда, кейинги давр учун ҳисобланиши ва тўланиши лозим бўлган солиқ суммасидан чегириб ташланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться