Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
"Электрон парламент": депутатлар ўз сайловчилар билан доимий мулоқотда бўлишларига имкон беради
2020-02-26 | Технологиялар
Президент Шавкат Мирзиёев парламентга Мурожаатномасида айтиб ўтилганидек, Ўзбекистонда АКТ-соҳасини истиқболли ривожлантириши республикамиз учун энг муҳим ва устувор йўналишларидан биридир.
Шуни айтиш жоизки, республикамиз бошлиғи томонидан кўтарилган муҳим вазифалар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиягиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш Йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида ўз аксини топган.
Жумладан, Олий Мажлис фаолиятини такомиллаштириш мақсадида “Электрон парламент" лойиҳасини жорий қилиши режада кўрсатилган. Мазкур лойиҳани амалга оширишда қандай мақсадларни етишда назарда тутилмоқда?
Биринчидан, қонунчилик палатасининг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида парламент ва депутат сўровларини жамоавий мурожаатлар асосида Интернет тармоғида шакллантириш имкониятини яратиш. Иккинчидан, депутатлар ўз сайловчилар билан доимий мулоқотда бўлишлари учун боғлаш имкониятини берадиган электрон портал ва мобил иловаларни ишга тушириш деб белгиланган.
Муҳим вазифалар қаторида электрон ҳужжат айланиш тизимини такомиллаштириш ҳамда қонун ижодкорлиги фаолияти жараёнларини автоматлаштириш лойиҳасини якунига етказиши ўз ўрнини топган. Бу эса, ўз навбатида, қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш, муҳокама қилиш ва тасдиқлаш жараёнларини соддалаштиришга ва тезлаштиришга катта кўмак беради.
Ҳозирги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Ахборот теҳнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан мазкур тизимларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга Мурожаатномаси ва Олий Мажлис палаталари мажлисларидаги маърузалари берган топшириқларига биноан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг ўз сайловчилари билан доимий равишда алоқада бўлиши имкониятини берувчи элецтрон портал ва унинг мобил иловасини яратиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур ҳужжатда Олий Мажлис Сенатининг фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада парламентнинг юқори палатаси расмий веб-сайтини такомиллаштириш, унда фуқаролар томонидан сенаторга электрон мурожаат юбориш ва фуқаролар билан қайта алоқа имкониятларини яратиш назарда тутилади.
“Электрон парламент" лойиҳани амалга оширилиши, биринчи навбатда, муҳим вазифани амалга оширишга йўналтирилган, я‘ни Олий Мажлис фаолиятини самарали механизм яратиш, қонунчиликни такомиллаштиришда парламент ва фуқаролар орасида самарали диалог яратиш.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги