Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг иқтисодий натижаларини баҳолаш учун дастур

2020-02-27 | Экология

Дастур табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг иқтисодий натижаларини баҳолаш учун мўлжалланган бўлиб, мамлакат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида ноёб экотизим ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда катта аҳамиятга эга.

Ўзбекистонда охирги йилларда кузатилаётган иқтисодий ўсишни инобатга олган ҳолда мамлакатда табиатни муҳофаза қилиш ва иқтисодий ривожланишга қаратилган чора-тадбирлар ўртасида мувозанат ўрнатиш масаласи долзарбдир. Кейинги йилларда мамлакат ҳукумати экология нуқтаи назаридан зарарсиз бўлган тараққиёт йўлини танлаб, мамлакат халқи иқлим ўзгаришига мослашишига, табиий офатларга тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган кенг кўламдаги чора-тадбирларни режалаштирган. Қолаверса, чекланган табиий ресурсларга бўлган эҳтиёжнинг тобора ошиб бориши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал қилиши, бунда инсон ҳуқуқларини ҳам ҳимоя қилиш, айниқса қишлоқ ҳудудларида яшовчи аҳолининг инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ниҳоятда катта аҳамият касб этади. Дастур табиатга етказилиши мумкин бўлган зарарни олдиндан аниқлаш ва иқтисодий баҳолаш, шу орқали экологик тизимни бошқариш имконини беради.

Дастурнинг функционал имкониятлари қуйидагилардан иборат:

• корхоналарда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари ўтказилмасдан олдинги экологик-иқтисодий зарарни ҳисоблаш;

• чора-тадбирлар ўтказилгандан кейинги экологик-иқтисодий зарарни ҳисоблаш;

• олинган натижаларни таҳлил қилиш ва таққослаш;

• кўрсаткичлар асосида табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ўтказиш натижасида эришилган иқтисодий фойдани баҳолаш.

Дастурдан олий таълим муассасаларида иқтисодиёт ва экология таълим йўналишлари талабалари учун амалий машғулот дарсларини самарали ташкил этишда фойдаланиш мумкин.

Дастур учун Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига “Електрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисидаъ"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига кўра ДГУ 07039 рақамли гувоҳнома берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться