Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Angry Birds” ихтирочиси Питер Вестербак Муҳаммад ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактабига ташриф буюрди

2020-02-27 | Таълим

Президент Шавкат Мирзиёев парламентга йўналтирилган Мурожаатномасида таъкидлаганидек, бугунги даврда Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантириш мақсадида фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эришиш мумкин. Ва бунинг учун, авваламбор, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялаш зарур.

Етук ва малакали кадрларни таёрлашда энг илғор хорижий тажрибадан фойдаланишда муҳим ўръин эгаллайди. Ҳукумат ташаббуси билан бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда, хориждан юртимизга обрўли ва юқори тажриба ва малакага эга мутаҳассислар жалб қилинмоқда.

Ва бу борада 26 февраль куни, Муҳаммад ал-Хоразмий ахборот технологиялари мактабига барчага машхур “Angry Birds” ўйини асосчиси Питер Вестербак ташриф буюргани ёрқин мисол бўла олади.

Ташриф доирасида машхур мутаҳассис мактабда яратилган барча шароитлар, тўгараклар билан тўлиқ танишиб, ўқувчиларимиз билан қизиқарли суҳбатга эга бўлди. Суҳбат давомида жаноб П.Вестербак ўз ҳаётий ва профессионал тажриба тўғрисида сўзлаб берди, ёшларга фойдали маслаҳат берди. Ўқувчилар эса, ўз навбатида, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва халқаро мутахассисдан керакли мотивацияга эга бўлдилар!

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться